-
Published: 08 November 2019
Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 2019 йил 12-13 ноябрь кунлари баҳоловчининг малака сертификатини олиш учун навбатдаги малака имтиҳонлари ўтказилади.
Малака имтиҳони ўтказиладиган манзил: Тошкент шаҳар, А.Темур кўчаси 6, Агентликнинг биноси (собиқ Шаҳар ҳокимияти биноси).
Ушбу малака имтиҳонига рўйхат бўйича маълум бир кунда имтиҳонга кириши белгиланган шахслар, ушбу белгиланган кунга имтиҳонга келишлари шарт. Бошқа кунги имтиҳонга келган шахслар ўз белгиланган кунда келмагани учун имтиҳонда қатнашмайди ва келмаган деб ҳисобланади.
Имтиҳон топшириш учун келган талабгорлар фақат шахсини тасдиқловчи паспортлари билан имтиҳонга киритилади.
Малака имтиҳони 9:30 дан 13:00 га қадар ўтказилади.
Имтиҳон вақтида талабгорларга қуйидагилар тақиқланади:
- Қонунчиликка оид ва услубий қўлланма-материалларидан, маълумотнома ҳамда махсус адабиётлардан фойдаланиш;
- Мобил телефон ва бошқа турли ҳил алоқа воситаларидан фойдаланиш;
- бошқа имтиҳон топширувчилар билан гаплашиш.
Мазкур талабларга риоя этмаган талабгорлар аудиториядан чиқарилади ва имтиҳонда ўтмаган ҳисобланади.
Малака имтиҳонини топшириш вақти регламенти:
• 9:30 дан 11:00 га қадар Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида яшовчилар учун;
• 11:00 дан 13:00 га қадар Тошкент шаҳрида яшовчилар учун ўтказилади.
Маълумот учун телефонлар: (+998 71) 259-22-87, 259-20-19





