Has no content to show!

Давлат активларини бошқариш агентлиги маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги “Баҳоловчилар ва риэлторларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 805-сонли қарори тасдиқланди.

Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Адлия вазирлигининг республикада баҳолаш ва риэлторлик соҳаларига замонавий технологияларни қўллаган ҳолда баҳоловчилар ва риэлторларнинг малака имтиҳонларини ўтказиш ва уларга малака сертификатларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилишини жорий этиш тўғрисидаги таклифи асосида ишлаб чиқилди.

Ушбу қарор билан Баҳоловчиларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий Регламенти” ҳамда,

“Риэлторларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди ҳамда 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилиши белгиланди.

Шу билан бирга, малака имтиҳонига кириш учун хужжатлар тўплами давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат ҳизматлари портали орқали ваколатли органга юборилиш;

малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган талабгорларга ушбу Регламентга мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган малака сертификатини расмийлаштириш ҳамда давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат ҳизматлари портали орқали тақдим этиш;

малака имтиҳонининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида малака имтиҳонини ўтказиш жараёни узлуксиз равишда видеоёзувга (овозли) тушириш, видеотасвир ваколатли органда уч йил мобайнида сақлаш;

талабгорни малака имтиҳонига қўйиш юзасидан қарор қабул қилинганда имтиҳонга қўйилганлар рўйхати имтиҳон комиссиясига топшириш;

малака имтиҳони гуруҳлар шаклланишига қараб, талабгорларнинг сўровномаларига асосан имтиҳон комиссияси назорати остида ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бошқармалари биносида, икки ойда камида бир маротаба малака имтиҳонлари ўтказилиш.

Малака имтиҳонини ўтказиш жараёнини узлуксиз равишда видеоёзувга (овозли) тушириш учун ваколатли орган ва унинг ҳудудий бошқармалари малака имтиҳонларини ташкил этган ҳолда алоҳида тест хоналарини ажратиш ҳамда уларни замонавий техник асбоб-ускуналар (компьютер, овозли видео камера, интернет алоқа ва бошқалар) билан таъминлаб талабгорлар учун тегишли шарт–шароитлар яратиш талаблари белгиланди.

Шунингдек, имтиҳон комиссияси таркиби ва тест саволлари ваколатли орган томонидан тасдиқланади ҳамда имтиҳон комиссияси таркибига ваколатли орган ходимлари, шунингдек, баҳоловчи, риэлторлик  ташкилотлар ва баҳоловчилар, риэлторларнинг профессионал бирлашмалари вакиллари киритилади.

Тест саволлари вариантлари ва уларнинг жавоблари баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар ҳамда риэлторларнинг профессионал бирлашмалари, шунингдек, баҳоловчиларни, риэлторларни тайёрлаш марказлари таклифларини ҳисобга олган ҳолда ваколатли орган томонидан тасдиқланган баҳоловчиларнинг ўқув дастури асосида ишлаб чиқилади.

Для инспекций

Вниманию Инспекциям по регистрации субъектов предпринимательства!

Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан для оказания им государственных услуг, определен перечень необходимых документов и информации, получаемых посредством информационного взаимодействия, с указанием государственных органов и иных организаций, предоставляющих данные документы и информацию.

Подробнее...

Курсы валют

Scroll to top