-
Опубликовано: 29 июня 2023
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 805-сонли қарори билан тасдиқланган “Баҳоловчиларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий Регламенти” талабларига асосан, Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2022 йил 4 февралдаги 33-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2023 йил 26-27 июнь кунлари баҳоловчиларнинг малака сертификатини олиш ва амал қилиш муддатини узайтириш бўйича малака имтиҳонлари ташкил этилди.