-
Опубликовано: 21 июля 2023
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 805-сонли қарори билан тасдиқланган “Риэлторларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий Регламенти” талабларига асосан, Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2021 йил 23 сентябрдаги 187-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2023 йил 19 июль куни риэлторларнинг малака сертификатини олиш ва амал қилиш муддатини узайтириш бўйича малака имтиҳони ташкил этилди.