Берилган огоҳлантиришлар
-
Опубликовано: 29 марта 2021
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан баҳолаш фаолиятини амалга оширишда қонунчилик талабларига риоя этилмаган ҳолатлар аниқланганлиги сабабли қуйидаги баҳоловчилар огоҳлантирилди.
Ганиев Хусан Хамдамович ("Credo max estimation" ХК директори):
“Нефт ва газ конлари геологияси ҳамда қидирув институти” АЖга тегишли бўлган бир дона оддий акциянинг бозор қийматини аниқлаш бўйича тайёрланган 2020 йил 23 сентябрдаги 23.09-01/026/О-сонли баҳолаш ҳисоботининг ишончлилигини аниқлаш юзасидан 2020 йил 27 ноябрда тайёрланган 03/10-20 эк-сонли эксперт хулосасини ўрганиб чиқиш даврида қонунчилик талабларига риоя этилмаган ҳолатлар аниқланган.
Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 26 февралдаги 1050/03-14-сонли хатига асосан баҳолаш ташкилоти томонидан баҳолаш фаолиятини амалга оширишда қонунчилик бузилиши ҳолатлари такроран аниқланган тақдирда, баҳоловчиларга нисбатан қонунчилик талаблари асосида тегишли чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Насритдинов Жалолиддин Жамолитдинович (“Tsiar-Ekspert” МЧЖ директори)
“Нефт ва газ конлари геологияси ҳамда қидирув институти” АЖга тегишли бўлган бир дона оддий акциянинг бозор қийматини аниқлаш бўйича тайёрланган 2020 йил 23 сентябрдаги 23.09-01/026/О-сонли баҳолаш ҳисоботи тузилишини ўрганиб чиқиш даврида қонунчилик талабларига риоя этилмаган ҳолатлар аниқланган.
Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 26 февралдаги 1049/03-14-сонли хатига асосан баҳолаш ташкилоти томонидан баҳолаш фаолиятини амалга оширишда қонунчилик бузилиши ҳолатлари такроран аниқланган тақдирда, баҳоловчиларга нисбатан қонунчилик талаблари асосида тегишли чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Асомов Баҳовиддинхон Фасихитдин ўғли ("Gamma Valuation" МЧЖ директори)
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг 2021 йил 11 февралдаги 17/1014-сонли тақдимномасига асосан "Gamma Valuation" МЧЖ томонидан амалга оширилган божхона назоратида олиб қўйилган дори воситаларини бозор қийматини аниқлаш юзасидан 2020 йил 9 декабрда тайёрланган 11-062 ТА/ТМБ-сонли баҳолаш ҳисоботи баҳолаш санасида ўз кучини йўқотган Ўзбекистон Республикасининг Мулкни баҳолаш миллий стандартлари (МБМС) талаблари асосида амалга оширилганлиги, дори воситаларининг Ўзбекистон бозорида сотилаётган нархлари тўлиқ ўрганилмаганлиги ҳамда баҳолаш қийматига таъсир қилувчи хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланган.
Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 17 мартдаги 1347/03-14-сонли хатига асосан баҳолаш ташкилоти томонидан баҳолаш фаолиятини амалга оширишда қонунчилик бузилиши ҳолатлари такроран аниқланган тақдирда, баҳоловчиларга нисбатан қонунчилик талаблари асосида тегишли чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Нурулаев Хабиб Бахтиёрович ("PROSYSTEMS" МЧЖ директори)
Фуқаро О.Х. Охуновнинг pm.gov.uz орқали 2021 йил 15 мартдаги 24480-r/21-сонли шикоят хатига асосан "PROSYSTEMS" МЧЖ томонидан амалга оширилган автотранспорт воситаси учун суғурта тўловини аниқлаш юзасидан 2021 йил 11 февралда тайёрланган 630-сонли баҳолаш санасида ўз кучини йўқотган Ўзбекистон Республикасининг Мулкни баҳолаш миллий стандартлари (МБМС) талаблари асосида амалга оширилганлиги, баҳолаш ишлари амалга ошириш натижасида тайёрланган баҳолаш ҳисоботи буюртмачига тақдим этилмасдан, унинг розилигисиз учинчи шахсга (терговчига) бериб юборилганлиги аниқланган.
Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 29 мартдаги 1488/03-14-сонли хатига асосан баҳолаш ташкилоти томонидан баҳолаш фаолиятини амалга оширишда қонунчилик бузилиши ҳолатлари такроран аниқланган тақдирда, баҳоловчиларга нисбатан қонунчилик талаблари асосида тегишли чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Мусабаев Фаррух Фахриддин ўғли (“Qibray Estimation Standart” МЧЖ баҳолаш ташкилоти директори)
“Checer Gold” МЧЖ (буюртмачи) ва “Qibray Estimation Standart” баҳолаш ташкилоти билан тузилган шартномага асосан давлат рақами 01 268 TTH бўлган Cobalt русумли автотранспорт воситасига йўл харакати ходисаси натижасида етказилган зарарни аниқлаш мақсадида, бахоловчи томонидан буюртмачига тақдим этилган 2020.10.05-4(Э)-сонли баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни асли ҳамда кўчирма нусхасида баҳолаш объекти турлича шархланганлиги ҳамда якуний баҳолаш қийматлари турлича кўрсатилганлиги аниқланган.
Шунга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 24 мартдаги 34/14-сонли хатига асосан, баҳоловчи томонидан баҳолаш ҳисоботини тузиш жараёнида ҳар хил шарҳлашга ва чалғитишга йўл қўйиш ҳамда буюртмачига нотўғри баҳолаш ҳисоботи нусхаси тақдим этиш ҳолатлари қайтарилмаслиги ҳамда баҳолаш фаолиятини амалга оширишда қонунчилик бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда баҳоловчиларга нисбатан қонунчилик талаблари асосида тегишли чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Элов Нодир (“Busines Standart” МЧЖ баҳоловчиси)
Навоий вилояти прокуратурасининг 2021 йил 1 апрелдаги 21/101-21-сонли мурожаати келиб тушганлиги сабабли, Агентлик томонидан мазкур мурожаат ўрганилган.
Ўрганиш натижасига асосан, “Busines Standart” баҳолаш ташкилоти томонидан 2020 йил 13 мартда К12/1-20-сонли баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот тузишда 2 дона тракторларни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш мақсадида амалга оширилган бўлиб, баҳолаш объектларини идентификация қилиш жараёни 2020 йил 2 мартда буюртмачи билан биргаликда ташқи томондан кўздан кечирилгани ва техник паспорти билан солиштирилгани, ўртача бозор қиймати оғзаки айтиб ўтилгани маълум қилинган.
Бироқ, баҳоловчи томонидан 10 кунлан сўнг амалга оширилган 2020 йил 13 мартдаги К12/1-20-сонли баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тузишда Мулкни баҳолаш миллий стандарти талабларига тўлиқ риоя этмаган ҳолда баҳоланаётган мулклар идентификация қилинмаган ҳолда амалга оширилгани маълум бўлди.
Шунга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 6 апрелдаги 49/14-сонли хатига асосан, баҳоловчи томонидан баҳолаш ҳисоботини тузиш жараёнида баҳолаш фаолиятини амалга оширишда қонунчилик талаблари бузилиш ҳолатлари қайтарилганда, Агентлик томонидан баҳоловчиларга ва баҳоловчи ташкилотга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
АТ Халқ банкининг 2021 йил 20 майдаги 04-23/552-сонли мурожаатига асосан гаровга қўйиш мақсадида кўчмас мулк объектларини бозор қийматини аниқлаш юзасидан “Vodiy Standart Baho” МЧЖ томонидан 2021 йил 4 февралда тайёрланган 13-сонли баҳолаш ҳисоботи, “Mezon Baholash” МЧЖ томонидан 2021 йил 28 январда тайёрланган мб21-01/173-сонли баҳолаш ҳисоботи, “Jamol-Kamol Baholash” МЧЖ томонидан 2021 йил 4 майда тайёрланган 459/05-сонли баҳолаш ҳисоботи, “Fair Valuation” МЧЖ томонидан 2020 йил 24 августда тайёрланган 41-FVK-сонли ҳамда 41-FVK/1-сонли баҳолаш ҳисоботлари, “Estimation Standart” МЧЖ томонидан 2021 йил 3 майда тайёрланган 20-сонли баҳолаш ҳисоботи ҳамда “Urganch baholash” МЧЖ томонидан 2021 йил 4 майда тайёрланган 29ЭХ-2021-сонли экспертиза хулосасини ўрганиб чиқиш жараёнида қонунчилик талабларига риоя этилмаган ҳолатлар аниқланди.
Шунга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан баҳолаш ташкилоти томонидан баҳолаш фаолиятини амалга оширишда қонунчилик бузилиши ҳолатлари такроран аниқланган тақдирда, қуйидаги баҳоловчиларга нисбатан қонунчилик талаблари асосида тегишли чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди:
- Қўчқаров Абдималик Миряқубович(“Vodiy Standart Baho” МЧЖ директори).
- Назаров Бахрамбай(“Mezon Baholash” МЧЖ директори).
- Ўразбоев Жамол Камолович(“Jamol-Kamol Baholash” МЧЖ директори).
- Суюнов Абдурауф Абдусаламович(“Jamol-Kamol Baholash” МЧЖ баҳоловчиси).
- Сайфуллаев Олимжон Абдивалиевич(“Fair Valuation” МЧЖ директори).
- Изимбетов Руслан Ерназарович(“Fair Valuation” МЧЖ баҳоловчиси).
- Атаджанов Санжар Хабибуллаевич(“Estimation Standart” МЧЖ директори).
- Саттаров Бахрам Джаббарович (“Urganch Baholash va Konsalting” МЧЖ директори, биринчи тоифали баҳоловчи).
Вход для пользователей
Для инспекций
Вниманию Инспекциям по регистрации субъектов предпринимательства!
Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан для оказания им государственных услуг, определен перечень необходимых документов и информации, получаемых посредством информационного взаимодействия, с указанием государственных органов и иных организаций, предоставляющих данные документы и информацию.