Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 838-сон қарори талаблари асосида 2026 йил 29-30 июнь кунлари риэлторнинг малака сертифкатини олиш учун малака имтиҳонлари ўтказилиши маълум қилинади.

Малака имтиҳонлари риэлторлик фаолияти соҳасидаги камида элликта риэлторлик ташкилотининг ва риэлторнинг аъзолигига асосланган “Риэлторлик ташкилотлар ассоциацияси” ва “Риэлторлар гильдияси” жамоат бирлашмалари томонидан Давлат активлари агентлиги назорати остида ташкил этилади.

Эслатма: навбатдаги бўлиб ўтадиган малака имтиҳонига аризалар 2026 йил 24-июнга қадар қабул қилинади.

Малака имтиҳонлари Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари биноларида қуйидаги манзилларда ўтказилади.

 

Тест имтиҳонлари ўтказиладиган манзиллар

Т/р

Ҳудудлар номи

Тест имтиҳон ўтказиладиган манзил

Масъул ходим

Алоқа учун телефон

1

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳар, А.Тимур кўчаси, 112а-уй

Р.Искендеров

(91) 392-77-59

2

Андижон вилояти

Андижон шаҳар, А.Навоий кўчаси, 126-уй

Б.Юлдашев

(91) 490-70-05

3

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳар, И.Каримов кўчаси, 10-уй

А.Кудратов

(90) 635-44-33

4

Жиззах вилояти

Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов шоҳ кўчаси, 63 уй

С.Пардабоев

(91) 592-77-95

5

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳар, А.Темур кўчаси, 43-уй

Ш.Ураков

(91) 456-80-01

6

Навоий вилояти

Навоий шаҳар, С.Айний кўчаси, 27-уй

Х.Турсунов

(93) 462-22-11

7

Наманган вилояти

Наманган шаҳар, Навоий кўчаси,
72-уй

Л.Отахонов

(93) 403-44-55

8

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳар, Кўк сарой майдони, 1А-уй

О.Зайниддинов

(94) 730-79-30

9

Сурхондарё вилояти

Термиз шаҳар, М.Қошғарий кўчаси, 36а-уй

А.Мирзаев

(91) 717-05-47

10

Сирдарё вилояти

Гулистон шаҳар, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 3-уй

И.Кодиров

(90) 105-00-92

11

Тошкент вилояти

Нурафшон шаҳар, Тошкент йўли кўчаси, 45-уй

С.Жабборов

(97) 700-29-27

12

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳар, А.Навоий кўчаси, 17-уй

Э.Исаков

(93) 484-25-25

13

Хоразм вилояти

Урганч шаҳар, Ал-Хоразмий кўчаси, 23-уй

Р.Машарипов

(91) 422-06-66

14

Тошкент шаҳар

Чилонзор тумани, Ислом Каримов кўчаси, 55-уй

З.Қаҳҳоров

(71) 207-04-97

Изоҳ: Талабгорлар яшаш жойларидан қатъий назар тест имтиҳонини Агентликнинг исталган ҳудудий бошқармаси биносида топширишлари мумкин.

Малака имтиҳонлари талабгорларгорлардан келиб тушган сўровномаларига қараб бошқа кунларга ўтказилиши мумкин.

Малака имтиҳони бошқа кунларга ўтказилганлиги тўғрисида маълумот Давактив агентлигининг расмий веб-сайтида камида 15 кун олдин эълон берилади.

Мазкур малака имтиҳонлари электрон шаклда махсус дастур асосида ўтказилиб, ушбу жараён видеотасвир орқали тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади.

Малака имтиҳонида иштирок этувчилар рўйхати ва видеотасвир ҳаволаси қўшимча равишда Агентликнинг (www.davbaho.uz) ва жамоат бирлашмаларининг (www.realtorsguild.uz, www.arouz.uz) веб-сайтида имтиҳон ўтказилишидан беш кун аввал эълон қилинади.

Тест имтиҳонига қўйилган талабгорлар режа-жадвал асосида белгиланган кунда тест имтиҳонини топшириш учун кечикмасдан, шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари зарур.

Қўшимча маълумот учун телефон рақамлари: (71) 259-20-19, (71) 259-22-87.

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

“Риэлторлик ташкилотлар ассоциацияси”
“Риэлторлар гильдияси”

Для инспекций

Вниманию Инспекциям по регистрации субъектов предпринимательства!

Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан для оказания им государственных услуг, определен перечень необходимых документов и информации, получаемых посредством информационного взаимодействия, с указанием государственных органов и иных организаций, предоставляющих данные документы и информацию.

Подробнее...

Курсы валют

Scroll to top