Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сон қарорига мувофиқ, Давактив агентлиги томонидан баҳоловчининг ва риэлторнинг малака сертифкатларини олиш истагида бўлган талабгорлар томонидан белгиланган тартибда малака имтиҳонларига кириш учун аризаларни Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали исталган вақтда тақдим этишингиз мумкинлиги маълум қилинади.

Бўлиб ўтадиган малака имтиҳонлари санаси доимий равишда (келиб тушган аризалар сонига қараб) эълон қилиниб борилади.

Малака имтиҳони бошқа кунларга кўчирилса ушбу маълумотлар Давактив агентлигининг расмий веб-сайтида камида 15 кун олдин эълон берилади.

Малака имтиҳонини топшириш учун талабгор шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини (фуқаролик паспорти, идентификацияловчи ID-карта, фуқаронинг хорижга чиқиш биометрик паспорти ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси) тақдим этади.

Шахсни тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлмаган ёхуд малака имтиҳонига кечиккан талабгорлар келмаган ҳисобланади ҳамда навбатдаги малака имтиҳонидан ўтадиган талабгорлар рўйхатига киритилади.

Мазкур малака имтиҳонлари электрон шаклда махсус дастур асосида ўтказилиб, ушбу жараён видеотасвир орқали тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади.

Малака имтиҳонида иштирок этувчилар рўйхати ва видеотасвир ҳаволаси қўшимча равишда Агентликнинг (www.davbaho.uz) веб-сайтида эълон қилинади.

Тест имтиҳонига қўйилган талабгорлар режа-жадвал асосида белгиланган кунда тест имтиҳонини топшириш учун кечикмасдан, шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари зарур.

Қўшимча маълумот учун Давактив агентлигининг махсус телефон рақамлари: (71) 259-20-19, (71) 259-22-87.

Для инспекций

Вниманию Инспекциям по регистрации субъектов предпринимательства!

Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан для оказания им государственных услуг, определен перечень необходимых документов и информации, получаемых посредством информационного взаимодействия, с указанием государственных органов и иных организаций, предоставляющих данные документы и информацию.

Подробнее...

Курсы валют

Scroll to top