Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг АХБОРОТИ
-
Опубликовано: 26 мая 2025
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сон қарори билан тасдиқланган Баҳоловчиларга малака сертификатини бериш Паспортига асосан баҳоловчи томонидан бир йил давомида мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ҳамда эксперт хулосаси нотўғри тузилса Баҳоловчининг малака сертификатини амал қилиши суд қарорига асосан бекор қилинади.
Судларнинг сўровномаларига кўра баҳсли вазиятларда баҳоланадиган объектларнинг баҳолаш бўйича материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссияси томонидан “Professional Expertise” МЧЖ баҳоловчи ташкилотида фаолият юритган баҳоловчи Салаев Собиржон Комилжонович томонидан тайёрланган 10 та баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ҳаққоний эмас деб топилган.
Маълумот учун: Мазкур комиссиянинг ишларини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш механизмини тасдиқлаш ҳақида”ги 2008 йил 28 июлдаги 161-сон қарори билан тасдиқланган ва ушбу қарорга асосан Давлат активларини бошқариш агентлиги Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
Шу боис, Давлат активларини бошқариш агентлигининг даъво аризасига асосан, Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2025 йил 4 апрелдаги 4-291/25-сонли ажримига ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 23-майдаги 93/11-қр-сон қарорига асосан Салаев Собиржон Комилжоновичга Давлат активлари агентлиги томонидан 2023 йил 5 майда берилган 0703-сонли баҳоловчининг малака сертификатининг амал қилиши бекор қилинди.
Шунингдек, ушбу сертификат бекор қилинганлиги тўғрисида Баҳоловчи малака сертификатига эга шахслар реестрига маълумотлар киритилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги “Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида”ги ПҚ-843-сон Қарорига асосан Қонун ҳужжатларини бузганлик учун Салаев Собиржон Комилжоновичга берилган малака сертификатини амал қилиши бекор қилинганлиги сабабли, малака сертификати амал қилиши бекор қилинган вақтдан бошлаб бир йил мобайнида малака сертификатини такроран олиш учун имтиҳонга қўйилмаслиги маълум қилинади.
Ҳурматли юртдошлар ва бизнес вакиллари!
Баҳоловчи ташкилот ва буюртмачи ўртасидаги шартномавий муносабатларда турли хил тушунмовчиликларни олдини олиш мақсадида, баҳоловчиларни жалб қилишдан аввал қуйидаги ҳавола орқали баҳоловчининг малака сертификатини текшириб олишингизни сўраймиз.
Вход для пользователей
Для инспекций
Вниманию Инспекциям по регистрации субъектов предпринимательства!
Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан для оказания им государственных услуг, определен перечень необходимых документов и информации, получаемых посредством информационного взаимодействия, с указанием государственных органов и иных организаций, предоставляющих данные документы и информацию.