Республикамизда баҳолаш фаолияти соҳасида хизматлар сифатини ошириш, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар экспертизасини амалга ошириш жараёнларини рақамлаштириш орқали шаффофликни таъминлаш, ушбу йўналишда ўзини-ўзи бошқариш механизими жорий этилганлиги боис, баҳсли вазиятларда баҳоланувчи объектларни баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш жараёнларини янада такомиллаштириш зарурати юзага келди.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ–101-сон қарори билан  тасдиқланган Давлат активларини бошқариш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича Йўл харитасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 июлдаги “Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш механизмини тасдиқлаш ҳақида”ги 161-сон қарори билан ташкил этилган Суд органлари сўровномаларига кўра баҳсли вазиятларда баҳоланувчи объектларни баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг ишини такомиллаштириш вазифаси юклатилган.

Шу боис, Вазирлар Маҳкамасининг “Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш механизмини тасдиқлаш ҳақида” 2008 йил 28 июлдаги 161-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиб, келиб тушган таклифлар асосида қайта ишланди, ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан  
2023 йилдаги 29 декабрда “Баҳолаш фаолияти соҳасида хизматлар сифатини ошириш, ўзини-ўзи бошқариш механизмини ривожлантириш ҳамда экспертиза жараёнларини тартибга солиш ва рақамлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг “Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш механизмини тасдиқлаш ҳақида” 2008 йил 28 июлдаги 161-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 725-сонли қарори қабул қилинди.

Унга мувофиқ:

  1. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги фақат биринчи ёки олий тоифали баҳоловчилар жалб этилган ҳолда экспертизадан ўтказилиши белгиланди.

Бунда Баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларидан бирига аъзо бўлмаган баҳолаш ташкилоти ҳамда баҳолаш ташкилоти штатида биринчи ёки олий баҳоловчининг тоифа гувоҳномаси мавжуд бўлмаган мутахассис томонидан амалга оширилган экспертиза – баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш деб ҳисобланмайди.

  1. Давактив агентлиги томонидан уч ой муддатда “Баҳолаш фаолиятининг ягона ахборот платформаси” негизида баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот юзасидан расмийлаштирилган экспертиза хулосаси бўйича маълумотларни ўз ичига олувчи ҳамда барча учун очиқ бўлган Экспертиза хулосаларининг ягона реестри яратилиши таъминланади.
  2. 2024 йил 1 мартдан бошлаб, баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш натижаларига кўра расмийлаштирилган экспертиза хулосалари юзасидан маълумотлар Давлат активларини бошқариш агентлигининг “Экспертиза хулосаларининг ягона реестри”га киритилиши мажбурий ҳисобланади.
  3. Судларнинг сўровномаларига кўра баҳсли вазиятларда баҳолаш ҳисоботининг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясига киритилган материалларни дастлаб баҳолаш ҳисоботини тайёрлаган баҳолаш ташкилоти аъзо бўлган профессионал жамоат бирлашмаси томонидан кўриб чиқиш ва хулоса бериш тартиби жорий этилади.
  4. Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот юзасидан расмийлаштирилган экспертиза хулосалари бўйича Экспертиза хулосаларининг ягона реестрини юритиш талабларига риоя этилиши Баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари томонидан назорат қилинади.

Қарорга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар баҳолаш соҳасида тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, шунингдек, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар экспертизасини амалга ошириш жараёнларини рақамлаштириш орқали шаффофликни таъминлаш, баҳолаш ташкилотларининг профессионал жамоат бирлашмаларида ўзини ўзи бошқариш механизмини ривожлантириш, низоли вазиятларда баҳолаш объектлари бўйича баҳолаш материалларини судлар сўровларига кўра Эксперт комиссияси томонидан экспертизадан ўтказиш механизмини такомиллаштириш ва шу орқали фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига баҳолаш хизматлари кўрсатиш сифатини янада ошириш имконини беради.

Мазкур қарор 2024 йил 1 мартдан кучга кириши  белгиланди.

 

Мазкур қарорнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Для инспекций

Вниманию Инспекциям по регистрации субъектов предпринимательства!

Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан для оказания им государственных услуг, определен перечень необходимых документов и информации, получаемых посредством информационного взаимодействия, с указанием государственных органов и иных организаций, предоставляющих данные документы и информацию.

Подробнее...

Курсы валют

Scroll to top