Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан риэлторлар малака имтиҳонларини 2021 йил IV-чорак давомида ташкил этиш бўйича режа жадвал тайёрланганлиги маълум қилинади.

Мазкур режа жадвалга асосан малака имтиҳонлари қуйидаги кунларда ўтказилиши маълум қилинади.

Риэлторлик малака имтиҳонларини ўтказиш кунлари

2021 йил
23-24 ноябрь кунлари

Эслатма: Риэлторлар малака имтиҳонига кирувчи талабгорлар хужжатларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 805-сон қарори билан тасдиқланган Регламент талаблари асосида, Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этишлари мумкин.

Талабгорларга хужжатлар тўпламини имтиҳон бўладиган кундан 10 кун олдин тақдим этишлари сўралади.

Малака имтиҳонига қўйилган талабгорлар рўйхати қўшимча равишда мазкур (davbaho.uz) расмий веб-сайтда мавжуд имтиҳон санасидан 5 кун олдин жойлаштирилади.

Малака имтиҳонига рўйхат бўйича маълум бир кунда имтиҳонга кириши белгиланган шахслар, ушбу белгиланган кунга имтиҳонга келишлари шарт. Бошқа кунги имтиҳонга келган шахслар ўз белгиланган кунда келмагани учун имтиҳонда қатнашмайди ва келмаган деб ҳисобланади.

Имтиҳон топшириш учун келган талабгорлар фуқаролик паспорти, идентификация ID-картаси ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг аслини тақдим этган ҳолад киритилади.

Паспорт ёки унинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатга эга бўлмаган ёхуд малака имтиҳонига кечиккан талабгорлар келмаган ҳисобланади.

Малака имтиҳони компьютерда топшириладиган тест синовлари орқали талабгорнинг танловига кўра ўзбек ёки рус тилида ўтказилади.

Малака имтиҳонининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида малака имтиҳонини ўтказиш жараёни узлуксиз равишда видеоёзувга (овозли) туширилади ва тўғридан тўғри Агентликнинг расмий (davaktiv.uz) веб сайтида намойиш этилади.

Малака имтиҳонлари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари биносида (махсус тест хонасида) ўтказилади.

Коронавирусга қарши курашиш Республика Махсус комиссиясининг карантин чораларини кучайтириш бўйича қўшимча қарори қабул қилинса малака имтиҳонлари бошқа кунга қолдирилиши маълум қилинади.

Малака имтиҳон кунлари бошқа кунга кўчирилганда Агентликнинг расмий веб сайтида камида 15 кун олдин эълон берилади.

Маълумот учун телефонлар: (+998 71) 259-22-87, 259-20-19

Для инспекций

Вниманию Инспекциям по регистрации субъектов предпринимательства!

Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан для оказания им государственных услуг, определен перечень необходимых документов и информации, получаемых посредством информационного взаимодействия, с указанием государственных органов и иных организаций, предоставляющих данные документы и информацию.

Подробнее...

Курсы валют

Scroll to top