Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сон Фармонида, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликларига жорий йилнинг 1 сентябрь кунига қадар, баҳолаш фаолиятининг ягона ахборот платформасини (кейинги ўринларда – платформа) яратиш вазифаси юклатилган.

Мазкур платформада, баҳоловчи ташкилотлар шахсий кабинетини очиш, уларнинг реестрини юритиш, улардан ҳисоботларни қабул қилиш, баҳоловчи малака сертификатига эга жисмоний шахслар реестрини юритиш, талабгорлардан малака имтиҳонига кириш учун сўровномалар қабул қилиш, баҳоловчи ташкилотлар рейтингини аниқлаш ва юритиш, баҳолаш ташкилотлари хизматларини таҳлил қилиш, баҳоловчи малака имтиҳонларини ўтказишни тўлиқ автоматлаштириш имкониятини яратиш ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан интеграция қилиш назарда тутилган.

Шунингдек, бугуни кунда Агентлик томонидан платформанинг баҳоловчи ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларни жамловчи дастлабки электрон модули ишлаб чиқилган ҳамда мазкур модулда баҳоловчи ташкилотлар бўйича барча маълумотлар жамланиши назарда тутилган.

Шу боис, ишлаб чиқилган платформа модулини Баҳолаш ташкилотлари билан боғлиқ маълумотлар билан шакллантириш мақсадида, Сиздан http://otchet.davbaho.uz/ сайтининг Баҳоловчи ташкилотлар “Паспорт” бўлимига кириб, тегишли маълумотларни тўлдириб электрон имзо билан тасдиқлаб жорий йилнинг 15 июнига қадар юборишингизни сўраймиз.

  

Маълумот учун боғланиш телефони:      +99871 259-20-19, 259-22-87.

Для инспекций

Вниманию Инспекциям по регистрации субъектов предпринимательства!

Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан для оказания им государственных услуг, определен перечень необходимых документов и информации, получаемых посредством информационного взаимодействия, с указанием государственных органов и иных организаций, предоставляющих данные документы и информацию.

Подробнее...

Курсы валют

Scroll to top