Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ишончлилигини аниқлаш юзасидан тайёрланган эксперт хулосаларига ҳамда баҳолаш соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари ишчи комиссияси хулосасига асосан “SUMMUS FINIS” МЧЖ баҳоловчиси Боисов Элдор Собиржонович томонидан тайёрланган 06.03.2019 йилдаги 1233/18-сонли ва 29.03.2019 йилдаги 1233-01/18-сонли баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар ҳаққоний эмас деб топилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, баҳоловчи баҳолаш фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатлари талабларини мунтазам равишда бузиш ҳолатлари аниқланганлиги сабабли, Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2020 йил 10 августдаги 173-П-сонли буйруғи билан Боисов Элдор Собиржонович номига Давлат мулкини бошқариш Давлат қўмитаси томонидан 2011 йил 13 июнда берилган 0548-сонли, ВS 001 ҳисоб серияли, 00556 тартиб рақамли  баҳоловчининг малака сертификати тўхтатилди.

Для инспекций

Вниманию Инспекциям по регистрации субъектов предпринимательства!

Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан для оказания им государственных услуг, определен перечень необходимых документов и информации, получаемых посредством информационного взаимодействия, с указанием государственных органов и иных организаций, предоставляющих данные документы и информацию.

Подробнее...

Курсы валют

Scroll to top