Ўзбекистон Республикасининг ЯГОНА МИЛЛИЙ БАҲОЛАШ СТАНДАРТИ Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 4 июнда 3239-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур меъёрий хужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ–5953-сон Фармони ва 2019 йил 1 июлдаги ПҚ–4381-сон қарорига мувофиқ, энг яхши хорижий амалиётни ҳисобга олган ҳолда, баҳолашнинг халқаро стандартлари тамойиллари асосида, мулкчилик шаклидан қатъи назар объектларни баҳолашнинг ягона миллий стандартлари ишлаб чиқилди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан стандарт лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан ишчи гуруҳ ва экспертлар таркиби тузилди. Ишчи гуруҳга малакали мутахассислар, баҳоловчи жамоат ташкилотлари аъзолари ва баҳоловчилар жалб қилинди шунингдек ҳалқаро компания, ташкилотлар мутахассислари эксперт сифатида таклиф этилди.

Ушбу Стандарт баҳолаш фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан мулкни баҳолаш тартиби, қиймат турлари, баҳолаш объекти, баҳолашга оид ёндашувлар ва баҳолаш усулларини белгилаш, шунингдек барча мулкчилик шаклларидаги мулк қийматини баҳолашни ўтказиш тартибини белгилайди.

Мазкур ҳужжат миллий баҳолаш стандартларини халқаро баҳолаш стандартлари тамойилларига мувофиқлаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ–5505-сон Фармони билан тасдиқланган Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясига асосан амалдаги 13 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни унификация қилишни назарда тутади ва ушбу хужжат расмий эълон қилингандан кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Для инспекций

Вниманию Инспекциям по регистрации субъектов предпринимательства!

Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан для оказания им государственных услуг, определен перечень необходимых документов и информации, получаемых посредством информационного взаимодействия, с указанием государственных органов и иных организаций, предоставляющих данные документы и информацию.

Подробнее...

Курсы валют

Scroll to top