Маълумки, “Риэлторлик фаолияти тў?рисида”ги Ўзбекистон Республикаси ?онуни Олий Мажлис ?онунчилик палатаси томонидан 2010 йил 23 ноябрда ?абул ?илинган, Сенат томонидан 2010 йил 3 декабрда маъ?улланган.


Мазкур ?онун риэлторлик фаолиятини лицензиялаш, риэлторларга малакавий талабларни белгилаш ва уларнинг фу?аролик жавобгарлигини мажбурий су?урталашни жорий этиш, улар фаолиятини назорат ?илишдан иборат бўлган давлат томонидан тартибга солиш шаклларини, риэлторлик фаолиятининг рухсат этилган турларини, риэлторлик ташкилотлари (риэлторлар) ва риэлторлик хизматлари буюртмачиларининг ?у?у? ва мажбуриятларини, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш ?амда уларни амалга оширишнинг ?у?у?ий меъёрларини белгилаш каби ?атор вазифаларни амалда бажариш учун ?у?у?ий замин яратади.

Жорий йилнинг 23 июнидан бошлаб ушбу ?онун кучга киради. Вазирлар Ма?камасининг 2011 йил 10 майдаги “Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тў?рисидаги Низомни тасди?лаш ?а?ида” ?арори “Риэлторлик фаолияти тў?рисида” ?амда “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тў?рисида”ги ?онунларга мувофи? ?абул ?илинди.

Мазкур ?арор билан тасди?ланган Низом риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тартибини белгиловчи меъёрий-?у?у?ий ?ужжат ?исобланади. Лицензиялаш ?укумат ?арорида белгиланганидек, Давлат мулки ?ўмитаси томонидан амалга оширилади. Эндиликда риэлторлик фаолияти билан юридик ва жисмоний шахслар шу?улланади, бунда жисмоний шахс сифатидаги риэлторга лицензия ?ужжати фа?ат кўчмас мулк бозорида ахборот ва масла?ат хизматини кўрсатиш учун берилади. Лицензиялар бериш тў?рисидаги ?ужжатлар лицензияловчи органда ташкил этилган эксперт комиссияси томонидан кўриб чи?илади. Риэлторлик фаолияти кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ?у?у?ларга доир битимлар тузиш чо?ида воситачилик ?илиш, кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ?у?у?ларнинг савдосини ташкил этиш, кўчмас мулк объектларини ишончли бош?ариш, кўчмас мулк бозорида ахборот ва масла?ат хизматлари кўрсатиш ор?али амалга оширилади.

Риэлторлик фаолиятини олиб бориш учун лицензия олиш истагида бўлган талабгор лицензияловчи органга юридик шахснинг номи ва ташкилий-?у?у?ий шакли, унинг жойлашган манзили, банк муассасасининг номи, у ердаги депозит ?исоб ра?ами, жисмоний шахслар эса пас­порт бўйича маълумотлари ?айд этилган ариза, риэлторлик хизматининг тури, давлат рўйхатидан ўтганлиги ?а?идаги гуво?номанинг нотариал тасди?ланган нусхаси, устав капиталининг тўли? шакллантирилганлиги ?а?идаги ?ужжат нусхаси, малака сертификатининг нусхаси кабилар та?дим этиши лозим. Нотў?ри ёки бузилган маълумотларни та?дим этган лицензия талабгори ?онунга мувофи? жазоланади. Лицензия олиш ма?садида топширилган аризани кўриб чи?иш учун энг кам ойлик иш ?а?ининг тўрт баравари ми?дорида йи?им ундирилади. Агар лицензия талабгори берган аризасидан воз кечса, тўланган йи?им ?айтарилмайди.

Лицензияни бериш ёки уни беришни рад этиш тў?рисидаги ?арор ариза олинган кундан эътиборан 30 кундан орти? бўлмаган муддатда ?абул ?илиниши назарда тутилган. Зарур ?ужжатлар илова ?илинган ариза икки кун ичида эксперт комиссиясига та?дим этилади ва ушбу комиссия томонидан бу ?ужжатлар 20 кундан орти? бўлмаган муддатда кўриб чи?илади ?амда ўз хулосасини тайёрлайди. Лицензияловчи орган эса уч кун мобайнида ушбу хулоса асосида лицензия бериш ёки рад этиш тў?рисида ?арор ?абул ?илади.

 

Ваколатли давлат органи эса тегишли ?арор ?абул килинганидан кейин уч кун давомида талабгорни бу ?а?да хабардор этиши лозим. Мазкур ?арор талабгорга унинг банк ?исоб ра?ами реквизитлари ва давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ?олда ёзма равишда юборилади. Низомда таъкидланганидек, лицензиялар битим имзолангандан сўнг уч кун муддатда махсус бланкаларда расмийлаштирилади. Бундай бланкалар ?атъий ?исобда турадиган ?ужжат саналиб, у ?исобга олиш сериясига, тартиб ра?амига ва ?имояланганлик даражасига эга бўлиши белгиланган.

Яна шуни эътироф этиш керакки, лицен­зияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш ?а?идаги ?арори ушбу ?олатнинг ани? сабаблари ва лицензия талабгорининг бартараф этиши керак бўлган камчиликлар кўрсатиб ўтилган ?олда ?ужжатларни такроран кўриб чи?ишга та?дим этиш учун етарли бўлган муддат ?айд этилган тарзда ёзма шакл­да талабгорга жўнатилиши зарур. Рад этишга асос бўлган камчиликларни тузатиш учун кўпи билан 30 кун ва?т берилиши ?ам Низомда баён ?илинган. Талабгор томонидан камчиликлари бартараф этилиб, ?айта топширилган ?ужжатлар яна эксперт комиссияси кўригидан ўтади ва ?абул ?илинган кундан бошлаб ўн кун ичида ваколатли орган томонидан такроран кўриб чи?илади. Агар лицензия беришнинг рад этилишига сабаб бўлган камчиликлар бартараф этилмаган бўлса, ?ужжатлар ?айта кўриб чи?илмайди ва талабгорга ?айтарилади. Ариза такроран кўриб чи?илганда эса ?ўшимча йи?им ундирилмайди.

Низомда юридик шахс, яъни лицензиат ?айта ташкил этилганда, унинг номи ёки манзили ўзгарганда лицензияни ?айта расмийлаштириш белгиланган. Бу иш лицензияни ?айта расмийлаштириш тў?рисида берилган ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида ваколатли орган томонидан олиб борилади. Низомда бу борада бош?а бир ?олат — лицензия йў?олганда ёки яро?сиз ?олга келиб ?олганда унинг дуб­ликатини бериш ?айд этилган.

Низомда белгиланган лицензияловчи давлат органининг вазифаларидан яна бири бу — лицензия талаблари ?амда шартларига риоя этилиши устидан назорат олиб борилишидир. Бу эса риэлторлик фаолиятининг ?онун доирасида амалга оширилишини таъминловчи му?им омиллардан саналади. Чунки, ваколатли орган томонидан лицензия талаблари ва шартларининг бажарилиши бўйича режали текширув, лицензия талаб ва шартлари бузилганда режадан таш?ари текширув ўтказиш, ?оида бузилишларини кўрсатган ?олда далолатномалар тузиш, лицензиатга ани?ланган камчиликларни бартараф этиш мажбуриятини юклаш, лицензиянинг амал ?илишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки уни бекор ?илиш тў?рисида ?онун ?ужжатларида белгиланган тартибда ?арор чи?ариш ёки судга мурожаат ?илиш вазифалари бажарилади.

Низомда риэлторлик хизматларини кўрсатишда олинган махфий ахборотнинг буюртмачи рухсатисиз ошкор ?илиниши, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишининг белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан ўтказиладиган текширишлардан бош тортиш, риэлторлик фаолиятини амалга оширишда фу?аролик жавобгарлигини су?урта ?илиш полисининг мавжуд эмаслиги лицензиянинг амал ?илишини тўхтатиб туриш учун асос бўлиши кўрсатиб ўтилган.

Хуллас, ?онунга мувофи? риэлторлик фаолиятини тартибга солиш механизмларининг жорий этилиши натижасида мазкур хизмат истеъмолчиларининг ?у?у?лари ?имоя ?илинишига, бу со?ада но?онуний иш юритувчи воситачиларга тўси? ?ўйилишига, ушбу хизматлардан олинадиган соли?ларнинг легаллаштирилишига ?амда бирламчи ва иккиламчи кўчмас мулк бозорининг ривожланишига эришилиши, шуб?асиз.

 

Замира ТОЖИЕВА “Биржа”

Для инспекций

Вниманию Инспекциям по регистрации субъектов предпринимательства!

Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан для оказания им государственных услуг, определен перечень необходимых документов и информации, получаемых посредством информационного взаимодействия, с указанием государственных органов и иных организаций, предоставляющих данные документы и информацию.

Подробнее...

Курсы валют

Scroll to top