Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2020 йил 5 майдаги 114-П-сонли буйруғи билан, Тошкент шаҳар иқтисодий судининг 4-1001-1922/26624-сонли иш бўйича қабул қилган 2020 йил 05 мартдаги қарорига ҳамда 2020 йил 5 мартдаги ижро варақасига асосан “MASTER EXPERT” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан 2018 йил 20 апрелда берилган RR-0109 қайд этиш рақамли, BL 002 ҳисоб серияли, 0023-тартиб рақамли баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши тугатилган
лиги маълум қилинади.
Шунингдек, мазкур буйруқ асосида лицензиянинг амал қилиши тугатилишига сабабчи бўлган ва қонун бузилишларига йўл қўйган қуйидаги баҳоловчиларнинг:
Хакимов Абдуфатиҳ Абдумухтор ўғли (00014-тартиб рақамли, 1037-сонли,
BS 002 ҳисоб серияли 06.06.2017 й.);
Халиткариев Равшан Пулатжонович (00197-тартиб рақамли, 0273-сонли,
BS 001 ҳисоб серияли 18.11.2013 й.);
Касимов Убайдулла Лутфиллаевич (00102-тартиб рақамли, 0452-сонли,
BS 003 ҳисоб серияли 05.09.2019 й.) баҳоловчи малака сертификатларини амал қилиши тугатилди.
Мазкур баҳоловчилар қонун ҳужжатларини бузганлик учун малака сертификатларини амал қилиши тугатилганлиги сабабли, баҳоловчилар малака сертификатининг амал қилиши тугатилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида малака сертификатини такроран олиш учун имтиҳонга қўйилмасликлари маълум қилинади.