Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 июлдаги 161-сонли қарори билан тасдиқланган “Суд органлари сўровномаларига кўра баҳсли вазиятларда баҳоланувчи объектларни баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг ишини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан экспертлар реестрига киритиш учун экспертларни танлаб олиш бўйича танлов эълон қилинади.

Экспертларни танлов бўйича танлаб олишда қатнашиш истагини билдирган талабгорларга қуйидаги талаблар белгиланади:

- баҳоловчи лавозимида камида уч йил иш стажига эга бўлиши;

- баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун баҳоловчининг малака сертификати тўхтатилганлиги ёки бекор қилинганлиги ҳолларининг мавжуд эмаслиги;

- баҳоловчи ташкилот штатида туриши;

- баҳоловчи лавозимида қатнашган ҳар хил турдаги мол-мулкни баҳолаш тўғрисидаги камида йигирмата ҳисоботнинг мавжуд бўлиши.

Талабгорлар танлов бўйича танлаб олишда қатнашиш учун комиссиянинг ишчи органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

- танлов асосида танлаб олишда қатнашиш юзасидан буюртманома (унда талабгор эксперт сифатида ишларни амалга ошириш учун тайёр бўлган республика ҳудудларини кўрсатиши керак); (Намуна аризаси илова қилинади)

- баҳоловчининг малака сертификати нусхаси;

- меҳнат дафтарчасининг нусхаси;

- талабгор уларда баҳоловчи лавозимида қатнашган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларга оид маълумотлар.

Талабгорлар барча хужжатларни комиссиянинг ишчи органига 2019 йил 1 октябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига тақдим этишлари мумкин.

Буюртманомага талабгор томонидан имзоланган тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати икки нусхада илова қилинади.

(Маълумот учун боғланиш телефонлари: (0 371) 259-22-87, 259-20-19. Манзил: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Амир Темур кўчаси 6-уй).

Электрон почта манзили: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. Для просмотра адреса в вашем браузере должен быть включен Javascript.

Для инспекций

Вниманию Инспекциям по регистрации субъектов предпринимательства!

Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан для оказания им государственных услуг, определен перечень необходимых документов и информации, получаемых посредством информационного взаимодействия, с указанием государственных органов и иных организаций, предоставляющих данные документы и информацию.

Подробнее...

Курсы валют

Scroll to top