Печать

Joomla 3.0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2022 йил 4 октябрда 564-сон қарори қабул қилиниб, унга мувофиқ,

баҳоловчилар тоифа гувоҳномаларини олиш учун жойлардаги Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали аризалар (хужжатлар тўплами) тақдим этиши;

Давактив агентлиги талабгорларга оид тегишли маълумотларни вазирлик ва идоралар билан интеграция қилинган электрон тизим орқали сўраб олиши;

биринчи марта баҳоловчи тоифасини олиш мақсадида ҳужжатларини топширган талабгорлар учун баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича эксперт хулосаларининг мавжудлиги талаби қўлланилмаслиги;

талабгорлар томонидан ҳужжатлар тўплами тўлиқ тақдим этилмаган ҳолат аниқланганда, уларга ўн иш куни ичида камчиликларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни қайта тақдим этиш имконияти берилиши;

баҳоловчиларга тоифа беришда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва қоғоз ишини қисқартириш мақсадида тоифа гувоҳномалари QR-код орқали расмийлаштирилиши ва уларни давлат хизматлари орқали берилиши йўлга қўйилди.

Мазкур қарорнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.