Печать

Joomla 3.0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 838-сон қарори билан тасдиқланган “Баҳоловчиларга малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида”ги (1-илова) Низом талаблари асосида баҳоловчи малака сертификатини олиш учун талабгорлар малака имтиҳонларидан ўтказилиши белгиланган.

Шунга кўра, республиканинг барча ҳудудларида экстерриториаллик тамойили асосида малака имтиҳони ўтказилишини ташкил этиш мақсадида, малака имтиҳонларини ташкил этувчи ихтисослаштирилган юридик шахсларни шартнома (аутсорсинг) асосида танлаб олиш юзасидан очиқ танлов эълон қилинади.

Имтиҳон ташкилотчисини танлаш Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, баҳолаш фаолияти соҳасидаги камида элликта баҳоловчи ташкилотнинг аъзолигига асосланган профессионал жамоат бирлашмаларидан таркиб топган идоралараро ишчи органКенгаш қарорларига ҳамда “Баҳоловчилар малака имтиҳонларининг ташкилотчисини танлаб олиш учун танлов (аутсорсинг) ҳужжатлари тўғрисида”ги Низом талаблари асосида амалга оширилади.

Танлов иштирокчисига қўйилган талаблар билан қуйидаги хавола орқали танишишингиз мумкин (Талаблар).

 Танловда иштирок этиш учун аризалар жорий йилнинг 25-майга қадар ваколатли шахснинг электрон рақамли имзоси билан имзоланган электрон шаклда Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. Для просмотра адреса в вашем браузере должен быть включен Javascript. электрон кабинетга ёки қоғоз кўринишда баҳолаш фаолияти соҳасидаги жамоат бирлашмаларидан таркиб топган идоралараро ишчи органКенгаш котибига қуйидаги манзилга тақдим этишингиз мумкинлиги маълум қилинади.

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги биноси, 100000, Тошкент шаҳар Амир Темур кўчаси 6-уй, боғланиш телефони: +99871 259-20-19, 259-22-87.

 

Баҳоловчи ташкилотлар Ассоциацияси”

 

“Ўзбекистон баҳоловчилар жамияти”

 

“Ўзбекистон баҳоловчилар, экспертлар ва маслаҳатчилар жамияти”