Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 838-сон қарори билан тасдиқланган “Риэлторларга малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида”ги (1-илова) Низом (кейинги ўринларда – Низом) талаблари асосида Риэлторнинг малака имтиҳонларига кириш учун аризалар қабул қилиниши бошланди.
Аризалар белгиланган тартибда мазкур Низомда кўрсатилган “Малака итиҳонини ўтказиш тартиби” асосида амалга оширилади.
Малака имтиҳонига кириш учун талабгор аризаларни Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали тақдим этилиши мумкин.
Маълумот учун:
1. Хизмат кўрсатиш учун БҲМ бир бараварида йиғим ундирилади;
- имтиҳон комиссияси томонидан сўровнома қабул қилинади;
- ариза қабул қилинганлик тўғрисида талабгорнинг мобиль телефонига хабар боради;
2. Имтиҳонда иштирок этиш учун БҲМ бир бараварида йиғим тўланади;
- имтиҳон комиссияси томонидан сўровнома қабул қилинади;
- имтиҳонга киритишга рухсат берилганлик тўғрисида талабгорнинг мобиль телефонига хабар боради.
Малака имтиҳонлари риэлторлик фаолияти соҳасидаги камида элликта риэлторлик ташкилотининг ва риэлторнинг аъзолигига асосланган, “Риэлторлик ташкилотлар ассоциацияси”, “Риэлторлар Гильдияси” жамоат бирлашмалари томонидан Давлат активлари агентлиги назорати остида ташкил этилади.
Аризаларни келиб тушишига қараб имтиҳон кунлари қўшимча равишда жамаот бирлашмалари томонидан эълон қилинади.