Печать

Joomla 3.0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил 24 мартдаги ПҚ–101-сон қарори билан тасдиқланган Давлат активларини бошқариш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича “Йўл харитаси”да риэлторлик фаолиятини такомиллаштириш, бу соҳадаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш юзасидан Кўчмас мулк бозорини рақамли трансформация қилиш мақсадида, риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари билан биргаликда риэлторлик хизматларини “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатиш имконини берувчи “Мультилистинг тизимларини” ташкил этиш юзасидан хусусий секторга кўмаклашиш вазифаси белгиланган.

Шунга кўра, жорий йилнинг 26 май куни соат 16:00 да Давактив агентлиги томонидан риэлторлик ташкилотлари ва риэлторлар учун видеоконференцалоқа (ВКА) орқали “Хусусий секторда мультилистинг тизимларини ташкил этиш” бўйича семинар ўтказилиши режалаштирилган.

Ушбу семинарда қатнашиш истагида бўлганлар қуйидаги ҳавола орқали уланишлари мумкин:

https://us06web.zoom.us/j/82033698545?pwd=UVAwZU5RYXVzekFSNmo2QVZYN0F0QT09

Идентификатор конференции: 820 3369 8545

Код доступа: 350888