Печать

Joomla 3.0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 805-сонли қарори билан тасдиқланган “Риэлторларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий Регламенти” талабларига асосан, Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2021 йил 23 сентябрдаги 187-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2022 йил 10 август куни риэлторларнинг малака сертификатини олиш ва амал қилиш муддатини узайтириш бўйича малака имтиҳони ташкил этилди.

Унга қатнашиш учун жами 21 нафар жисмоний шахсдан аризалар келиб тушди. Имтиҳон 45 дақиқа давом этиб, 75 та саволни ўзида жамлаган тест натижаларига кўра, 5 нафар жисмоний шахслар малака имтиҳондан ўтди. 5 нафари малака имтиҳондан ўта олмади. 11 нафари малака имтиҳонга келмади.

Малака имтиҳонидан ўтган жисмоний шахслар рўйхати билан қуйидаги жадвал орқали танишишингиз мумкин.

            

Ф.И.Ш.

Ҳудуд номи

Иш жойи

Тўғри

жавоб

%

1

Sattarov Najmiddin Mamasoliyevich

Самарқанд вилояти

"Ko'chmas Mulk Savdo Hizmati" МЧЖ

92

2

Djumaniyazov Islam Ikramovich

Тошкент шаҳар

"Asiageo Innovation" МЧЖ

84

3

Gaziyev Nodirxon Nabixonovich

Наманган вилояти

"Elit Rieltor Savdo" МЧЖ

83

4

Sodikov Farxod Akramovich

Самарқанд вилояти

Вақтинча ишламайди

80

5

Amanov Bekzod Aminbayevich

Хоразм вилояти

"Amir Ishonchli Servis Markazi" XK

75