“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.
Мазкур Қонуннинг 23-моддаси билан Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрда қабул қилинган “Риэлторлик фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ-269-сонли Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Шунга кўра, мазкур Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар асосида фаолият юритишингиз ва қонунчилик талабларига риоя этишингиз сўралади.
Қонуннинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.